• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 мартдаги қарори (pdf) билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади, деб ёзади «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ҳужжатда таъкидланишича, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

    «Давлат идоралари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратмаяпти.

    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд эмаслиги кутилаётган натижаларни бермаяпти», — дейилади қарорда.

    Ҳужжатда «ваколатли органларнинг етарли даражада ташаббус кўрсатмаётганлиги, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этиши» айтилади.

    Қарорда ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси этиб белгиланди.

    Ушбу соҳада қуйидагилар давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

    фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини, шу жумладан аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар мурожаатлари ва муаммоларига беписанд муносабатда бўлиш ва бюрократик ҳолатларга йўл қўймаслик орқали таъминлаш;

    ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

    идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар базалари тизимларини профилактик ишларга кенг жорий этиш;

    жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш;

    амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчилик даражаси ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилиш, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар динамикаси, уларни содир этиш такрорийлиги, ижтимоий фикр, профилактик ишлар натижасидан фуқароларнинг қониқиш ҳосил қилиши ва аҳоли билан ҳамкорлик даражасини инобатга оладиган баҳолашнинг аниқ мезонларини жорий этиш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича идоралараро дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда манзиллилик, соҳавий ихтисослашув, ҳудудий ва бошқа ўзига хос хусусиятлар инобатга олинишини таъминлаш;

    ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшларни ижтимоий-фойдали фаолиятга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муаммолари бўйича комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, профилактик ишларни олиб боришнинг замонавий услубиётини жорий этиш;

    ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчилар ва ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ривожлантириш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикасига фуқаролар ва жамоат ташкилотларини, шу жумладан уларни моддий ва бошқача тарзда рағбатлантириш орқали жалб этиш механизмларини такомиллаштириш.

    Қарорда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни тегишинча Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузурида прокуратура, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тажрибали ходимларидан иборат доимий фаолият юритувчи идоралараро тезкор-тергов гуруҳларини ташкил этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қуйидаги комиссиялар бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланди:

    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

    Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси;

    Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

    Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.

    Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланди, ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади:

    ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан ички ишлар органлари таянч пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ва ташкилотларида «очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

    қонунийлик аҳволини ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш;

    ижтимоий аҳамияти муҳим бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд мажлисларини ўтказиш;

    аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида уйма-уй юришларни ташкил этиш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

    махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик иштирокида жойларда жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари, жиноятларни фош этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ишларнинг натижаларини муҳокама қилиш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.

    Ҳужжатга мувофиқ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2017—2018 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида Умумий штат бирлиги доирасида 21 штат бирлигидан иборат бўлган Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Бошқармага ноюридик мутахассисликдаги (иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқалар) зарур билим ва тажрибага эга юқори малакали кадрларни ишга қабул қилиши мумкин. Бошқарма ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ белгиланди.

    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига ваколатли органлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар ва материалларнинг самарали алмашинувини таъминлайдиган ягона ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилган.

    27.03.2017, 11:18   Изоҳ (0)   45687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистон ва Хоразмда тадбиркорлик фаолияти учун бир қатор имтиёзлар яратилди

    27.03.2017, 10:21

    Ўзбекистонда 19 та лочин табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди (видео)

    27.03.2017, 09:40

    Agro Food Forum — 2017: йилнинг асосий озиқ-овқат конференциясидан нималарни кутиш керак?

    27.03.2017, 09:07

    Қозоғистон Ўзбекистонга Хитой ҳамда Россия бозорларини биргаликда тўлдиришни таклиф қилди

    26.03.2017, 19:40

    Тошкент шаҳрининг Қорақамиш даҳасида 70 ёшли аёл носоз лифтда 5 соат қолиб кетди (фото)

    26.03.2017, 19:12

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 2 апрель куни қор ёғиши кутилмоқда

    26.03.2017, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 17 июн, 09:54

    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

    Реклама | 17 июн, 09:00

    Россияда болалар учун дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилади

    Дунё | 17 июн, 09:30

    G7 саммитида Буюк Британия—АҚШ автомобиль савдоси бўйича расмий келишув имзолади (видео)

    Дунё | 17 июн, 09:11

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 08:54

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” ва “Фламенго”дан ғалаба, “Бока Хуниорс” — “Бенфика” баҳсида жанговор дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 17 июн, 08:50

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    Дунё | 17 июн, 08:39

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    Ўзбекистон | 17 июн, 00:10

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.