25 март куни Тошкент вилояти ҳудудида Ўзбекистон ва Табиат муҳофазаси халқаро иттифоқи Қизил китобларига киритилган итолғи лочинларининг 19 таси табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди, деб ёзади «Review.uz».
Йиртқич ов қушлари 2016 йил августида Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистондан ноқонуний олиб киришга уриниш чоғида чегара хизмати ходимлари томонидан мусодара қилинган ва Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат биологик назорат инспекциясига топширилган эди.
Жониворлар инспекцияга топширилган вақтда уларнинг аҳволи қониқарсиз деб топилган эди, қушларни ўша пайтда табиатга қўйиб юбориш уларнинг ҳаётини хавф остида қолдирар эди. Шу туфайли, заифлашган ва стресс остидаги қушлар қўриқхонага вақтинчалик жойлаштирилганди.
Изоҳ (0)