АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ГФР канцлери Ангела Меркель таклифи билан Берлиндаги «Аёллар йигирмалиги» (W20) учрашувига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 27 март, душанба куни АҚШ маъмурияти вакилига таяниб, Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
35 ёшли Иванка Меркелнинг АҚШга яқиндаги ташрифида мазкур таклифни олганлиги маълум қилинмоқда.
Маъмурият вакили АҚШ етакчиси қизининг Берлинга ташрифи ишлаб чиқиш босқичида эканлигини маълум қилди, бироқ Иванка ташриф давомида Германиядаги стажировка дастурлари билан танишиши мумкинлигига умид қилмоқда.
Аввалроқ Германия расмийлари Иванкага мутахассислар тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш учун Америка ва Германия компаниялари вакилларининг учрашувини ташкил этишга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилган эди.
W20 2015 йилда Туркия президентининг ташаббуси билан ташкил этилган расмий бирлашмадир.
Изоҳ (0)