АҚШ конгресси вакиллар палатасининг разведка қўмитаси раҳбари Девин Нуньес АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси чоғида унинг бош қароргоҳи бўлган Trump Tower биноси яширинча тинглангани бўйича далиллар йўқлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Trump Tower умуман тингланмаган. Бунақа нарса бўлмаган», — деди Нуньес. Унинг ушбу нутқи NBC журналисти томонидан унинг Twitter’ида эълон қилинди.
Қўмита раҳбари таъкидлашича, Дональд Трамп ва унинг атрофидаги кишилар АҚШ махсус хизматлари томонидан чет эл фуқароларини кузатиш дастури доирасида яширинча тингланган бўлиши мумкин, бу эса мамлакатда қонуний жараён ҳисобланади.
Изоҳ (0)