Германия давлат реконструкция банки (KfW) техник носозлик туфайли ташқи ҳисоб рақамларга 5,4 миллиард евро ўтказди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Воқеа 20 февралда содир бўлган, бироқ унинг оқибатлари ҳақида банк энди хабар берди.
«Юзага келган ҳолат тизим нотўғри созланишига олиб келган инсон омили туфайли рўй бергани эҳтимолдан холи эмас. Ходимлар нотўғри буйруқ бажарилишини тезкорлик билан тўхтатиб, бунинг сабабини аниқлашга киришганидан сўнг жўнатилган барча маблағлар қайтаришга муваффақ бўлинди», — дея маълум қилди банк мутасаддилари.
Бу банк билан содир бўлган биринчи шундай ҳолат эмас. KfW 2008 йили Lehman Brothers’га, у ўзининг касодга учрагани ҳақида эълон қилганидан бир неча соат ўтиб, мазкур банкка 320 миллион евро ўтказиб берган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)