British Airways авиакомпанияси паспорт назорати ўрнига шахсни биометрик аниқлаш тизимини жорий этади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
The Daily Telegraph нашрига кўра, компания Лондондаги Хитроу аэропортининг 5-терминалидаги учта зонани махсус ҳисоблаш қурилмалари билан жиҳозлашга улгурган. Келгуси ойда яна 33 та зонага қурилмалар ўрнатилади.
Мазкур технология аввалига ички рейслардаги йўловчилар учун қўлланади, кейинчалик эса халқаро парвозларга ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.
British Airways вакиллари паспорт назоратидан воз кечиш хатоларнинг олдини олади ва йўловчиларни рейсга чиқариш чоғида вақтни тежашга имкон беради, деб ҳисобламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)