Қаҳвали скраб биринчи қўлланишдаёқ ўзининг юқори самарасини кўрсатади. Тери қатлами тўғриланади, силлиқ ва табиий ялтироқ тусга киради. Вақти-вақти билан қаҳвали скраб билан уқалаш юз терисини тетиклаштиради ва майинлаштиради.
Уй шароитида қаҳвали скраб тайёрлаш қийин эмас. Скраб учун хом ашё ҳисобланган қуйқумни қуритилган ҳолда ва қуруқ жойда сақлаш керак. Қаҳва ёрдамида скраб тайёрлашнинг бир неча усуллари билан таништирамиз.
- Тери юзасига душ учун гель ёки крем сурамиз ва устидан майдаланган қаҳва сепамиз. Айланма ҳаракатлар билан уқалаймиз. Тери қатламининг турли жойлари учун мос келадиган универсал усул.
- Ярим пиёла қаҳва ва иситилган сутдан аралашма тайёрлаймиз. Скраб қаймоқ кўринишига келиши лозим. Бундай скраб тери қатламини юмшатишга ёрдам беради.
- Скрабнинг бу тури целлюлит билан курашишда катта самара беради. Аралашма таркиби қуйидагича: ярим пиёла сулили «Геркулес», 2 ош қошиқ туз, 2 ош қошиқ қаҳва, 6 томчи эфир ёғи, 3 томчи розмарин ёғи, 2 томчи долчин ёғи. Яхшилаб аралаштирилган скрабни целлюлитли тери қатламига сурамиз ва 10 дақиқа давомида уқалаймиз. Скраб қолдиғини аввал илиқ сувда, кейин эса совуқ сувда ювиб ташлаймиз. Тери юзасига махсус намлантирувчи крем суриб қўямиз.
Изоҳ (0)