Баъзан сочларингизни ўзингиз хоҳлагандек кесишмайди ва натижада сартарошдан ҳафсалангиз пир бўлади. Биз соч кесишга боғлиқ асосий хатоликларни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрдик ва бу тадбирдан қандай фойда олиш мумкинлигига ойдинлик киритдик.
Кесиш соч ўсишини тезлаштирмайди
Кўпчилик, сочнинг учини ҳар доим кесиб туриш унинг ўсишига ёрдам беради деб ўйлайди. Аслини олганда, сочнинг ўсиши, қалинлиги ва узунлигини фақат бош териси фолликуллари таъминлайди.
Сир сақламанг
Сочингизни янги устага кестираяпсизми? Охирги ойларда сочингиз билан боғлиқ ҳамма тадбирларни айтиб беринг. Буларнинг ҳаммаси соч тузилишини ва кестиришнинг охирги кўринишини ўзгартиради.
Яшаш тарзингизни ҳисобга олинг
Устага ўзингизнинг одатдаги соч турмагингизни тушунтиринг. Агар ортиқча вақт ҳам, пул ҳам сарф қилишни истамасангиз, мунтазам равишда тўғрилашни талаб қилмайдиган соч турмагини танланг.
Сочингизни ювманг
Кесиш олдидан сочингизни ювманг. Уста ҳар доим кесишни ювишдан бошлайди.
Тартибини белгиланг
Агар сочларингиз узун бўлса, ҳар ойда сартарошга бориш шарт эмас: яхши парвариш қилинган соч учлари кесилгандан 3—4 ой кейин қатланишни бошлайди.
Изоҳ (0)