«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Миллий авиакомпаниянинг 26 мартдан ишга тушадиган учиш жадвалига мувофиқ рейслар A320 самолётларида сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания бронлаш хизматининг нашрга маълум қилишича, чипталар аллақачон сотувга чиққан. Ўзбекистон пойтахтидан парвоз тонгги 7:20 га белгиланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)