• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қизил шаҳодатнома» фақат 8—9-синфлардаги аъло кўрсаткичлар учун берилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Norma. Шу пайтгача амал қилган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Низомда бир қатор янгиликлар бор. Масалан, умумтаълим муассасаларининг қандай турлари ташкил этилиши мумкинлиги келтирилган:

    • бошланғич мактаб (ўқитиш муддати 4 йил: I — IV синфлар);
    • умумий ўрта таълим мактаби (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);
    • айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);
    • айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: V — IX синфлар);
    • футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: V — IX синфлар);
    • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат) (ўқитиш муддати 9 (10) йил: I — IX (Х) синфлар);
    • санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);
    • алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати заруриятга кўра).
    Таълим турларининг узвийлигини таъминлаш мақсадида ўқув-тарбия мажмуалари ташкил этилиши мумкин.

    Шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга бевосита муассасанинг ўзида умумий ўрта таълим бериш ташкил этилади.

    Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга умумий ўрта таълим бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

    Бундан ташқари, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг умумий ўрта таълим олишларини ташкил этиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида умумтаълим муассасаларининг филиаллари ташкил этилади.

    Умумтаълим муассасаларининг филиалларида ўқувчилар сони 100 нафаргача бўлади.

    Бошқа умумтаълим муассасаларига яқинлиги ҳамда моддий-техник базасининг ҳолатидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқарув органлари) ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларининг таклифларига кўра, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорлари асосида ўқувчиларининг сони 180 нафаргача бўлган умумтаълим муассасалари ҳам филиалларга айлантирилиши мумкин.

    Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

    • ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);
    • ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I синфлар учун 5 кун);
    • дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
    • дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 — 10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15 — 30 дақиқа).
    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

    Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

    Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

    • кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун;
    • қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календар кун;
    • баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календар кун;
    • ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
    Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

    I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

    Умумтаълим муассасасини тугатган битирувчиларга давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, VIII — IX синфлардаги ўқиши даврида (аввал V — IX синфлардаги эди) фақат аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга эса аъло даражали шаҳодатнома берилади.

    Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ва уни бериш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

    Давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган битирувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.

    Экстернат тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

    Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

    • ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
    • ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
    • боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
    • боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
    • боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

    24.03.2017, 10:02   Изоҳ (0)   34825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Milliy TV» иловаси App Store’да энг оммабоп иловалар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

    24.03.2017, 09:00

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида совуқ сув режали асосда ўчирилади

    24.03.2017, 08:54

    Тошкентдаги касб-ҳунар коллежида паст давоматни яшириш ҳолати аниқланди

    24.03.2017, 07:35

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик ва момақалдироқлар кузатилиши мумкин

    23.03.2017, 22:34

    Деҳлида Ўзбекистон—Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

    23.03.2017, 22:22

    Сурияга мағлуб бўлган Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари, Лондонда теракт уюштирган ИШИД ва кунинг бошқа муҳим хабарлари

    23.03.2017, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аралаш мато ва газлама 2028 йилгача божхона божидан озод этилади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:49

    Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — Билд

    Спорт | 13 август, 15:34

    Grok Ғазо бўйича жавоби учун вақтинча блокланди

    Дунё | 13 август, 15:31

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.