Milliy TV телеканалини томоша қилиш учун мўлжалланган илова AppStore’да энг кўп юклаб олинадиган иловага айланди.
AppStore рейтингида илова Telegram (2-ўрин), IMO video calls and chat (3-ўрин) ва Instagram (6-ўрин) каби сервислардан олдинга чиқиб олди. Бундан ташқари, мазкур илова Google Play Market’да юклаб олишлар сони бўйича 5-ўринда турибди.
«Milliy TV» иловаси уч кун ичида оммалашиб кетди: иловани AppStore’да 1800 фойдаланувчи ҳамда Google Play Market’да 5000 фойдаланувчи юклаб олди. Google Play Market’да иловани юклаб олишларнинг умумий сони 42 000 дан ошган.
Янги иловадан айниқса Россия, Ўзбекистон, Жанубий Корея, БАА, Қозоғистон ва АҚШ фойдаланувчилари фаол фойдаланмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)