Қозоғистонлик таниқли сиёсатчи Ерлан Саиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага ташрифи якунларини изоҳлади, деб ёзади «Казинформ».
«Менимча, энди бизнинг Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларимиз янада жадаллик билан ривожланади. Устига-устак, сўнгги хабарларга кўра, жами бир миллиард долларлик 50 га яқин шартномалар имзоланган. Қозоғистоннинг ўзи ҳам ривожланиши учун унга спарринг-шерик керак. Ҳозир чегара очилмоқда, йўловчилар оқими кўпаймоқда. Кўплаб одамлар Ўзбекистонга бора бошлади. Яъни булар маданий, маънавий алоқалар борлигини кўрсатади», — деди Саиров.
Сиёсатчи таъкидлашича, ҳозир Ўзбекистонда хусусийлаштириш олиб борилса, қозоғистонлик тадбиркорлар унда муваффақият билан қатнаша олади, чунки Қозоғистон бизнеси етарлича даражада кучли.
Ерлан Саидов, шунингдек, бугунги кунда ахборот кун тартиби ҳам ўзгараётганига эътибор қаратди, қозоғистонликлар Ўзбекистонга фаол равишда ташриф буюра бошлади. Қозоғистон ҳам Ўзбекистон томони учун катта потенциал имкониятларни тақдим этмоқда.
Сиёсатчи қадимий турк дунёси бирлашиши ҳамда диний экстремизм ва терроризмнинг тарқалиши билан боғлиқ ташқи хавфларга қарши биргаликда курашиши кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)