АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)да президентлик кампанияси давомида Дональд Трампнинг сайловолди штаби рус жосуслари билан Ҳиллари Клинтонни обрўсизлантириши мумкин бўлган манбалар билан бўлишгани ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
CNN телеканалига кўра, ФҚБ директори Жеймс Коми АҚШ Конгрессида 20 март куни бўлиб ўтган ва президент Трамп маъмуриятининг Россия билан эҳтимолий алоқалари муҳокама этилган эшитувларда шу ҳақда маълум қилган.
Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер телеканалнинг мазкур ахборотга изоҳ бериш ҳақидаги илтимосига: «Даъволарни текшириш ва тасдиқлаш — икки фарқли ҳолат», деб жавоб қайтарган.
Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)