Мадриднинг «Атлетико» клуби устози ҳисобланган Диего Симеоне Onda Cеrо каналида чиқиш қилиб, журналист томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди.
«Sports.ru»нинг ойдинлик киритишича, жавоблар орасида Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал»га устозлик қилмаслик борасидаги фикр ҳам бор.
Ҳеч қачон «Реал» мураббийи бўлмайман. Бу ҳиссиётлардан келиб чиққанимизда ҳам мантиқий бир ҳол. Уларнинг ўзи ҳам мени таклиф қилмаса керак.Аргентиналик мутахассис Испаниянинг бошқа бир клубида фаолият олиб бориши мумкин. Орзуларининг чўққисидан эса Аргентина миллий терма жамоасини бошқариш ўрин олган.Диего Симеоне, «Атлетико» бош мураббийи
Қачонлардир Аргентина терма жамоасини бошқаришни истар эдим. Бироқ бунинг учун энг яхши бўла олишим керак. Бу ҳол карьерамнинг ҳал қилувчи қисмида рўй беришини хоҳлардим.Маълумот учун, Диего Симеоне бошқарувида «Атлетико» Ла лига чемпионлигини қўлга киритишдан ташқари Европа Чемпионлар лигасининг финалига қадар икки бор етиб келди ва ҳар иккисида ҳам айнан «Реал»дан енгилди. «Реал»да ишламаслиги борасидаги қарорга финаллардаги шу мағлубиятлар сабабми ёки йўқ — ойдинлик киритилмаган.Диего Симеоне, «Атлетико» бош мураббийи
Изоҳ (0)