Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича директивалар тасдиқланадиган Евроиттифоқ саммити 29 апрель куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Европа Кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» агентлиги.
«Лондонда кеча эълон қилинган қарорлар юзасидан маълум қилмоқчиманки, Brexit бўйича музокаралар олиб бориш учун директиваларни тасдиқлаш масаласида Европа Кенгаши йиғилишини 29 апрель, шанба куни чақираман», — деди Туск.
Аввалроқ Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини 29 март куни бошлаши маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)