Нигериянинг Бенуэ штатида жойлашган қишлоққа қуролланган гуруҳнинг ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «ТАСС» хабарига кўра, штат губернатори маслаҳатчиси Танава Агеруза маълум қилган.
Қишлоқ оқсоқоли Иверем Питерснинг айтишича эса ҳужум оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Унинг сўзларига кўра, қуролланган одамлар автомобиль ва мотоциклларда қишлоққа бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узган, уйларга ўт қўйган.
Ўтроқ деҳқонларга қарши қаратилган мазкур ҳужум кўчманчи чўпонлар томонидан уюштирилган, деб гумон қилинмоқда. Сўнгги икки йил давомида Нигерия жанубида жойлашган Бенуэ штатида шундай тўқнашувлар оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Улар ўртасида сув манбалари ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи учун мунтазам низо келиб чиқади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)