Испания қирғоқларида балиқчилар қайиғи Россиянинг Midvolga 2 кимё танкери билан тўқнашди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Танкер ва кема тўқнашуви Барселона портидан чиқишда юз берди. Шундан сўнг қайиқ чўкиб кетди ва ҳозирда 150 метр чуқурликда турибди.
Қайиқда 4 киши бўлган, улардан икки нафарини танкер экипажи қутқарди. Яна икки киши — 34 ёшли марокашлик ва 37 ёшли сенегаллик бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Уларни қидириш давом этмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)