Германиянинг BMW концерни икки нафар ходими томонидан алкоголь ва наркотикдан сархушлик ҳолатида конвейер фаолияти тўхтатиб қўйилганлиги оқибатида миллион еврога яқин зарар кўрди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Европейская правда».
Ҳодиса 3 март куни юз берди. Мюнхен заводидаги автомобилларни йиғиш конвейери 40 дақиқага тўхтатиб қўйилди.
Польшалик икки ишчи бу вақтда алкоголь ва наркотикдан сархуш ҳолатда иш ўрнида бўлган.
Уларни ҳамкасблари кўриб қолиб, тез ёрдам чақирган. Ишчиларнинг қонида алкоголь ва амфетамин борлиги аниқланган.
Bild нашрининг маълум қилишича, гап миллион еврога яқин зарар ҳақида бормоқда. Ҳар иккала ишчи заводдаги лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)