2016 йилнинг 25 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳ кўчасида икки мактаб битирувчиси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида милиция ходими ҳалок бўлган эди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда мазкур ҳодиса қандай айнан қандай юз бергани ва айбдорларга нисбатан қандай жазо қўлланилгани ҳақида ахборот берилди.
Маълум бўлишича, ўқувчилардан бири ювиб келиш шарти билан автомобилни уйдан олиб чиққан ва отасига билдирмай, машинани дўсти билан ҳайдаб кетган. Улар Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган, оқибатда қўриқлаш хизмати ходими Ермуҳаммад Абдувалиев ҳалок бўлган.
Хабар беришларича, рулда автомобиль эгасининг ўғли эмас, унинг дўсти бўлган. Машинаси олиб чиқиб кетилганлигини назорат қилмаган отага маъмурий чора кўрилган.
«Ўқувчиларнинг жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаганлиги сабабли жиноят иши ёпилди. Айбдорлар Вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва реабилитация марказига жойлаштирилди. Айни дамда иккала йигит ҳам коллежда таҳсил олмоқда», — дейилади «Darakchi.uz» хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)