Volvo компанияси талабалар учун автомобиллар ижараси дастури ишга туширилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Гап АҚШда ўқиётган талабалар ҳақида кетмоқда: Швеция бренди уларга машиналарни соддалаштирилган тизим асосида ижарага олишни таклиф этади.
International Student Program деб номланган дастур Volvo’нинг янги моделлари тақдим этилишини кўзда тутади. Хизматдан фойдаланиш учун ўз мамлакати ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари, амалдаги талабалик визаси, ўқув юртидан ҳужжат ва паспорт кифоя.
Талабалар дастур асосида ишловчи яқин атрофдаги дилерлик марказига мурожаат этиши ва таклиф этиладиган бир неча модель ичидан ўзларига маъқул келганини танлаб олиши мумкин.
Ижара учун ҳақ бир марта олинади, бироқ ҳали нархлар маълум қилинмади. Автомобильни бошқариш учун суғурта бўлиши ҳам талаб қилинади, йўл босиладиган максимал масофа эса ҳозирча 15 минг мил (24 минг километр атрофида) этиб белгиланган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)