Мюнхен прокуратураси Volkswagen раҳбари Маттиас Мюллер офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тинтувлар Ингольштадтдаги Audi штаб-квартирасида, шунингдек, компаниянинг Некарсульмдаги заводида ҳам ўтказилди.
Тинтувлар чоғида ходимларнинг шахсий буюмлари, ноутбуклар, электрон қурилмалар хотира хариталари текширилгани билдирилмоқда.
Мюнхен прокуратурасининг мазкур тинтувлари Volkswagen компанияси билан боғлиқ «дизелли можаро» доирасида бўлиб ўтди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)