«Нива» йўлтанламасининг яратувчиси Пётр Прусов 75 ёшида вафот этди. 1977 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган афсонавий йўлтанламас ВАЗ-2121 қарийб 2,5 миллион нусхада сотилди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
Прусовнинг дафн маросими 2017 йил 21 мартда Россиянинг Тольятти шаҳрида бўлиб ўтади.
ВАЗ-2121 нинг дастлабки намуналари Тольяттида 1974 ва 1975 йилда тақдим этилган. Урал тоғларида ўтказилган синовлардан сўнг автомобиль конвейерда ишлаб чиқарила бошланган. «Нива»нинг оммавий ишлаб чиқарилиши 1977 йил 5 апрелда бошланган. Унинг ўзгартирилган кўринишлари бугунги кунгача ишлаб чиқарилмоқда.
«Нива» автомобили «Париж — Дакар», «Фиръавн раллиси», «Париж — Пекин» пойгаларида иштирок этиб, совриндор бўлган. 1990 йилда «Нива» Антартикадаги «Беллинсгаузен» станциясига олиб борилган ва машина станцияда 12 йил хизмат қилган. 1998 йилда улов шимолий қутбгача, шунингдек, Эверестнинг 5200 метр баландликда жойлашган базасигача етиб борган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)