Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни расман бошланишидан аввал Бирлашган Қироллик бутун халқи билан ҳамкорлик қилиш режаси доирасида бугун, 20 март куни Уэльсга ташриф буюради. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Европейская правда».
Агентликнинг маълум қилишича, 20 март, душанба куни Мэй ва Brexit бўйича вазир Дэвид Дэвис Уэльс биринчи вазири Карвин Жонс ва бизнес вакиллари билан учрашади. Учрашувда Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиққандан сўнг Уэльс қандай қилиб кўпроқ имкониятга эга бўлиши масаласи муҳокама этилади.
«Европа Иттифоқидан чиқа бошлаганимизда бутун Буюк Британия учун амал қилувчи келишувни таъминлаш учун иш олиб боришимни тушунаман», — деди Мэй ташрифидан аввал.
Аввалроқ Британия бош вазири Тереза Мэй Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиқишини расман бошлаш учун март ойининг сўнгги ҳафтасини кутиши маълум қилинган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)