Франция президентлик лавозимига номзодлар биринчи теледебатларини ўтказади. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда, деб ёзади «Европейская правда».
20 март, душанба куни беш нафар рақобатчи теледебатларда юзма-юз учрашади. Бу эса ким учун овоз беришини аниқламаган кўп сонли сайловчиларга таъсир кўрсатиши мумкин.
Биринчи теледебатларда беш нафар асосий номзод: «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен, мустақил номзод Эммануэль Макрон, социалист Бенуа Амон, «Сўл партия» раиси Жан-Люк Меленшон ва Республикачилар партиясидан номзод Франсуа Фийон учрашади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)