Эквадорда бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий El Comercio газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Эквадор президенти Рафаэль Корреа томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, табиий офат оқибатида 123 турар-жой вайрон бўлган. Сув тошқинлари ва кўчкилар минглаб эквадорлик оилаларга зарар етказган.
276 киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди. Мингга яқин аҳоли уй-жойсиз қолди, аммо вақтинча қариндошлариникига кўчиб ўтди. Мамлакатнинг Манаби, Гуаяс, Напо, Эль-Оро ва Лос-Риос каби провинциялари айниқса жиддий зарар кўрди.
Қўшни Перуда ёмғир оқибатида юзага келган тошқинларда ҳалок бўлганлар сони 72 кишига етди. Аввалроқ 60 киши офат қурбони бўлгани, 11 киши эса бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Перудаги тошқинлардан 572 минг киши жабр кўрди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)