Перунинг Лима провинциясидаги Пунта Эрмоса округида аёл лойқа кўчкиси оқибатида вайрон бўлган уй вайроналари остидан чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Эвангелина Чаморро Диас иложсиз кўринган даҳшатдан қутулиб чиқди. Унинг уйини кўчки олиб кетган, аёл уй вайроналари остида нафақат омон қолди, балки ундан мустақил равишда қутулиб чиқа олди.
Эвангелина бир нечта кичик жароҳат олган. Қутқарувчилар уни қабул қилиб олган вақтда, у бутунлай ҳолдан тойган эди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Патрисия Гарсиянинг хабар беришича, қутқариб олинган 32 ёшли аёл ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Кейинроқ Эвангелинанинг эри Армандо Ривера бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Эр-хотин кўчки юз берган вақтда чўчқаларни озиқлантираётган эди. Улар дарахтга чиқиб қутулиб қолишга ҳаракат қилган, бироқ кучли лойқа оқими дарахтни ағдарган.
2017 йил бошидан буён Перуда ёғингарчилик ва сув тошқинлари тинмаяпти. Тошқинлар 60 кишини ҳаётдан олиб кетди, 60 минг киши эвакуация қилинган, 12 мингга яқин уй вайрон бўлган.
Мавзуга доир: Фотогалерея: Перуда сув тошқини ва унинг оқибатлари
Изоҳ (0)