Қрим раҳбари Сергей Аксёнов «Россия 24» телеканали эфирида Владимир Путин умрбод президент бўлиб қолиши лозимлигини билдирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
«Агар Владимир Владимирович Совет Иттифоқидаги жараёнларни бошқарганда, ишончим комилки, у тарқалиб кетмаган бўларди. Ёки чор Россиясида ўша пайтда шундай феъл-атвордаги — ақлли, қатъиятли, мамлакати учун қайғурадиган инсон бўлганида ҳам маълум бир ижобий ҳолатлар юз бериши мумкин эди», — дея таъкидлади Сергей Аксёнов.
Олдинроқ Кремль Путиннинг президентлик сайловидаги сўнгги иштирокига тайёргарлик кўраётганлиги билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Қрим Россияга қўшиб олинганига 3 йил тўлди. Евроиттифоқ БМТ мамлакатларининг барчасини Қрим бўйича санкцияларга қўшилишга чақирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)