Европа парламентининг собиқ раиси Мартин Шульц Германия социал-демократик партиясининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
19 март куни партиянинг навбатдан ташқари Берлинда ўтказилган съездида Шульц номзодига 100 фоиз овоз берилди.
Шунингдек, бундестаг сайловларида канцлер лавозими учун Мартин Шульц расман Германия социал-демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилди.
Германия бундестаги учун сайловлар 2017 йил сентябрь ойида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, мамлакатда янги ҳукумат ташкил этилиб, ГФР канцлери сайланади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)