АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Барак Обама маъмурияти вақтида унинг телефон сўзлашувларини ноқонуний эшитишгани ҳақида яқинда берган баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда Meduza хабар қилди.
Немис журналистининг саволига жавоб бераётганда, Трамп Меркелни кўрсатиб: «Ўтган маъмуриятнинг телефон сўлашувларини эшитишига келадиган бўлсак, ҳар ҳолда, бизнинг умумий жиҳатларимиз бор», — деди.
Трамп шу тариқа АҚШ махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден томонидан ошкор қилинган маълумотларга ишора қилди. 2013 йилда АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги 2002 йилдан бери Ангела Меркелнинг телефон сўзлашувларини эшитгани маълум бўлганди. Шунингдек, бошқа давлатлар, шу жумладан АҚШ иттифоқчилари раҳбарларининг ҳам телефон сўзлашувлари тингланган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)