АҚШнинг Афғонистондаги контингентини кўпайтириш ташаббуси Кобул билан келишиб бўлинди. Бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар маълум қилди, дея хабар беради »Коммерсантъ».
Биз АҚШ ва НАТО контингенти сонига ўзгартириш киритиш керак деб ҳисоблаймиз. Доимий асосда яна 4—5 минг ҳарбий хизматчини жойлаштириш зарур.Ҳаниф Атмар, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси
Ҳаниф Атмарга кўра, ҳозирда томонлар мазкур масалани ўрганиб чиқмоқда.
Олдинроқ Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқотида мамлакатдан Америка қўшинларини олиб чиқмасликка ваъда берганини билдирганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)