Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасида ўрнатилган камералар 2017 йил 15 мартдан бошлаб қоидабузарликларни қайд эта бошлади. Кузатув камераларининг ишга тушиши билан ҳайдовчилар бир қатор мунозарали масалаларга дуч кела бошлади. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда чорраҳалардаги камералар билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритилди.
Агар автотранспорт воситаси яшил чироқ ёниб турган вақтда тўхташ чизиғини кесиб ўтиб, чорраҳадан чиқиб кетишга ёки чапга қайрилишга улгурмаса, яъни светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб қолса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди. Бунда автотранспорт воситаси пиёдалар ўтиш жойини бўшатиб, йўловчилар ўтиши учун халақит бермаслиги керак.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)