Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт чорраҳаларида қоидабузарликларни фото ва видео орқали аниқлаш жараёни тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
«Газета.uz»нинг ЙҲХБга асосланиб хабар беришича, камералар қоидабузарликларни қайд этишни тўхтатгани ҳақида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган хабарлар ёлғон.
115 та чорраҳага ўрнатилган камералар, аввалгидек, одатдаги тартибда ишлаб турибди ва қоидабузарликларни қайд этмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларни миш-мишларга ишонмасликка ва Йўл ҳаракакати қоидаларига риоя этишга чақирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)