Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасида ўрнатилган камералар 2017 йил 15 мартдан бошлаб қоидабузарликларни қайд эта бошлади. Кузатув камераларининг ишга тушиши билан ҳайдовчилар бир қатор мунозарали масалаларга дуч кела бошлади. 16 март куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда чорраҳалардаги камералар билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритилди.
Мавзуга доир: Камера ўрнатилган чорраҳага яшил чироқда кириб, ундан чиқишга улгурмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими?
Ушбу ҳолат юзага келган тақдирда марказий диспетчерлик хизмати огоҳлантирилади ва инспекторнинг буйруғи билан чорраҳани қизил чироқда кесиб ўтган транспорт воситаларининг эгалари жаримага тортилмайди. Қоида бўйича йўл назоратчиси томонидан тартибга солинадиган чорраҳадаги светофорларда фақат сариқ чироқ ёниб-ўчиб туриши керак.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)