Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев Лондондаги Халқаро Вестминстер университети профессори Питер Каттарел билан учрашди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Time Out London

Фото: Time Out London

Унда 2017 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар, жумладан, октябрь ойида Лондондаги Regent Street Cinema кинотеатрида «Ўзбек киноси кечаси» тадбирини ўтказиш муҳокама қилинди.

«Учрашувда бу каби маданий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди», — дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун, 2015 йил июнида Лондонда «Ўзбеккино» билан ҳамкорликда «Ўзбек киноси куни» ташкил этилган эди. Унда режиссёр Мирмақсуд Охунов томонидан 2008 йилда суратга олинган «Шабнам» фильми намойиш этилган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)