Ўзбекистон 2017 йилда импорт ҳажмини 1,1 миллиард доллардан зиёдроққа қисқартирмоқчи, деб ёзади «Газета.uz». Иқтисодиёт вазирлиги вакиллари Тошкентда 14 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилганидек, бунга сотиб олишни маҳаллийлаштирилган товарларга қайта йўналтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш орқали эришилади.
Жорий йилда жами тахминан 6,5 триллион сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи 960 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, маҳаллий корхоналарга ўзлаштириш тавсия этилган талабгир маҳсулотларнинг 122 та тури аниқланган.
2019 йилгача жами ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллиард долларга тенг 1146 та маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган.
Импорт таҳлили маълумотларига кўра, сўнгги уч йил ичида 100 дан ортиқ товар гуруҳлари (шахта вагонеткалари, вакуум насослари, минорали кранлар, шиша банкалар, бутилкалар, крахмал ва бошқалар) бўйича импорт тўлиқ тўхтатилган.
Изоҳ (0)