Мексика шарқидаги Веракрус штатида наркомафия қурбонларининг янги махфий қабрлари аниқланди. Бу ҳақда 16 март, пайшанба куни ҳудуд губернатори Мигель Анхель Юнес Линарес маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ ҳудуд прокурори Хорхе Винклер шу ҳафтада Колинас-де-Санта-Феда текширилган махфий қабрларнинг 30 фоизида 250 дан ортиқ одам бош суяги топилгани ҳақида маълум қилганди.
Прокурор Сан-Хулиандан бир неча километр узоқликда юзлаб жасади бўлган янги қабрлар топилгани ҳақида маълум қилди.Губернаторнинг қайд этишича, қолдиқларнинг шахсини аниқлаш ва гинетик экспертиза қилиш учун маҳаллий ҳукумат расмийларини мураккаб иш кутиб турибди.Мигель Анхель Юнес Линарес, Веракрус губернатори
2015 йилнинг август ойида Мексика шимолидаги Нуэво-Леон штатида одам қолдиқларининг 31 минг қисми бўлган махфий қабр аниқланганди. Терговнинг тахминига кўра, қолдиқлар наркокартелларнинг ўғирлаб кетилган қурбонларига тегишли бўлган.
Ўша йилнинг сентябрь ойида полиция Мексиканинг ғарбий қисмида жойлашган Халиско штатидаги ранчода жиноятчилар ўз қурбонларини кислота қуйиш орқали ўлдирган жойни топди. Сапопан ҳудудида жойлашган қишлоқда одам суяклари ва тишлари қолдиқлари ҳамда кислотаси бўлган камида бешта идиш аниқланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)