Бортида Швеция мудофаа вазири Петер Хультквист бўлган самолёт йўловчилари Лулео шаҳридан учиш арафасида ҳаво кемасидаги портловчи қурилма ҳақидаги хабардан сўнг эвакуация қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Local нашрига кўра, хабар ёлғон бўлиб чиқди.
«Қўнғироқ қилган шахс эркак эди ва овозидан ёш эканлиги билиниб турарди. Бу телефон ёрдамида амалга оширилган ўйинқароқлик сифатида талқин қилинди», — дея маълум қилди маҳаллий полиция.
Мамлакат мудофаа вазирлиги юз берган ҳодисага изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)