Афғонистон ғарбидаги Хост вилоятида 3 нафар террорчи-xудкуш миналаштирилган автомобилда армия ҳарбий базасига киришга уринди. Бу ҳақда TOLO News хабар бермоқда.
Портловчи модда тўлдирилган машина назорат-ўтказиш пунктида соқчилар томонидан ўққа тутилди ва ҳарбий қисмга киришда портлади.
Ҳодиса оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 7 нафари жароҳатланди. Воқеа жойида 3 нафар террорчининг жасади топилди.
Изоҳ (0)