«Барселона» ҳужумчиси Неймар жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида ўз жамоаси учун энг кўп жарима зарбаси ишлаб берган футболчи бўлди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий мавсумда 25 ёшли бразилиялик футболчига нисбатан 99 маротаба қоида бузилган. Мазкур кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни «Челси» футболчиси Эден Азар эгаллаб турибди – 75.
Кучли учликдан «Барселона»нинг яна бир ҳужумчиси Лионель Месси жой олди – 51.
2014/15 йилги мавсумдан буён Эден Азарга нисбатан АПЛда 258 марта қўполлик ишлатилган. Бу борада «Кристал Пэлас» футболчиси Уилфрид Заха иккинчи ўринда – 210. «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Садио Мане эса учинчи ўринни эгаллаб турибди – 195.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)