АҚШ адлия вазирлиги Гавайи штати судининг президент Дональд Трамп имзолаган муҳожирлар ҳақидаги иккинчи фармон амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарорига умуман қўшилмайди ва ҳужжатни судларда ҳимоя қилади. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик баёнотида суд қарори «мантиқсиз» эканлиги билдирилган.
«Президент фармони мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонуний ҳуқуқидан келиб чиқиб қабул қилинган. Вазирлик мазкур фармонни судларда ҳимоя этишни давом эттиради», — дейилади баёнотда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)