Қозоғистоннинг Ақмола вилояти, Есил туманида икки аёл 93 ёшли момони чув тушириб кетди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, икки номаълум аёл Есил шаҳрида ижтимоий хизмат ходимлари сифатида 93 ёшли момонинг уйига кириб, 700 минг тенгени (2200 доллар атрофида) сувенир купюраларга алмаштириб олган. Фирибгарлар қарияни пулларни янги намунадаги купюраларга алиштириш зарурлигига ишонтирди.
Ҳозирда полиция томонидан мазкур фирибгарликни амалга оширишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор қидирув тадбири олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)