Анқара Нидерландияга қарши иқтисодий санкциялар қўллаши мумкин. Бу ҳақда Туркия бош вазирининг ўринбосари Нуъмон Куртулмуш маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Куртулмушга кўра, Туркия айни пайтда Нидерландиядан ўз элчисини чақириб олиш ниятида эмас.
Олдинроқ Анқара Нидерландия элчисининг Туркияга киришини тақиқлаган ва икки давлат ўртасидаги барча олий даражадаги учрашувларни бекор қилганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нидерландия билан ўртадаги дипломатик можарони узр сўраш билан ҳал қилиб бўлмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)