Хитойда Шанхай университетининг марказий майдонига ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди, дея хабар қилади «Жаҳон».
Ҳайкалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бадиий Академия вакиллари, Хитой мамлакатидан эса Шанхай ва бошқа университетлар раҳбарлари иштирок этди.
Ушбу бронза ҳайкалнинг баландлиги 3 метрни ташкил қилади. Таъкидлаш жоизки, шаҳарда кўплаб буюк инсонларга атаб ҳайкаллар ўрнатилган, лекин уларнинг барчаси бюст шаклида, Алишер Навоий ҳайкали эса тўлиқ ўлчамда ўрнатилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)