2016 йили Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан бери энг кўп болалар қурбон бўлгани қайд этилди. Бу ҳақда БМТ болалар ташкилоти — ЮНИСЕФ вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Ўтган йил давомида мамлакатда камида 652 нафар бола ҳалок бўлди. Бу 2015 йилга нисбатан 20 фоизга ортиқ. 850 нафардан ошиқ бола жанговар ҳаракатларга жалб этилган, бу ҳам 2015 йилга нисбатан икки баробар кўп.
Статистикага фақат расман тасдиқланган ҳолатлар киритилди, реал рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкин.
Халқаро ташкилот вакилларига кўра, Суриянинг айрим ҳудудларидаги вазият болалар аҳволи ва уларнинг гуманитар ёрдамга эҳтиёжини баҳолаш имконини бермайди. Суриялик болалар нафақат бомба ёки ўқлар, балки тинчлик вазиятида даволаш мумкин бўлган касалликлар оқибатида ҳам оламдан ўтмоқда.
Изоҳ (0)