Хитой денгиз пиёдалари кучлари шахсий таркибини 5 баробар — ҳозирги 20 мингдан 100 минг кишигача кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Денгиз пиёдаларининг бир қисми Жибути (Африка) ва Гвадардаги (Покистон) ижарага олинган портларда жойлаштирилади.
Мамлакат махсус бўлинмаларининг икки бригадаси денгиз пиёдалари таркибига киритилгани, жами яна 6 бригада ташкил этилиши билдирилмоқда.
Бошланғич вазифалар — Тайвань билан эҳтимолий уруш, Шарқий ва Жанубий Хитой денгизларидаги мудофаадан ташқари мамлакат армияси денгиз миссияси хорижга ҳам тааллуқли бўлишини тахмин этиш мумкин. Жумладан, бу Хитойнинг Корея ярим оролидаги манфаатлари ва мамлакатнинг муҳим денгиз коммуникациялари хавфсизлиги ҳимоясини ўз ичига олиши мумкин.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Ли Сзе, ҳарбий эксперт
Изоҳ (0)