Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида юз берган кўчки оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вилоят фавқулодда вазиятлар қўмитасига кўра, фожиа Тожикистон билан чегарадаги Шаҳри бузург туманида, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли вакили олтин ювиш билан шуғулланаётганда содир бўлди.
Омон қолган 7 кишининг ҳолати оғир эканлиги билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)