Boeing 737 тор фюзеляжли реактив самолётларни якуний йиғиш маркази жорий ой охирида Хитойнинг Чжоушань шаҳрида қурила бошлайди, деб ёзади «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Йиғишдан кейинги якуний ишлар, шу жумладан, Boeing 737 фюзеляжларини бўяш ва салонларни безаш ишлари олиб бориладиган ушбу корхона Boeing учун АҚШдан ташқарида жойлашган биринчи корхона бўлади.
Чжэцзян провинцияси ҳукумати, Boeing корпорацияси ва Хитой тижорат авиацияси корпорацияси ўртасида тегишли битим 2016 йил октябрида имзоланган эди.
Изоҳ (0)