Нидерландия ҳукумати Туркия билан алоқаларидан парламент сайловлари арафасида восита сифатида фойдалангани учун бадал тўлайди. Бу ҳақда «Газета.ru» Hurriyet газетасига таяниб хабар берди.
«Агар сизлар чоршанба кунги сайловлар учун Туркия билан алоқаларингизни қурбон қилган бўлсангиз, сиз бунинг бадалини тўлайсиз», — деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
У, шунингдек, Туркия томони «зарур бўлган нарсаларнинг ҳаммасини қилмагани»ни таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда намойишчилар Нидерландия элчихонаси биносига Туркия байроғини ўрнатган эди.
Изоҳ (0)