• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бунёдкор» Чемпионлар лигасининг кетма-кет уч ўйинида мағлуб бўлиб, клуб антирекордини ўрнатди

    Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Бунга қадар Сергей Лушчан жамоаси Саудияда «Ал-Аҳли»дан, Тошкентда «Ал-Айн»дан енгилганди.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    Эроннинг «Зоб Оҳан» клубини қабул қилган «қалдирғочлар» 54-дақиқада гол ўтказиб юборди. Ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаев тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, форслар таркибида тўп сураётган Бенгстон эса буни кечирмади.

    «Championat.asia» нашри маълумотига кўра, Жавлон Мирабдуллаев бунгача 398 кун давомида катта футболда кўриниш бермаган. У сўнгги бор 2016 йилнинг февраль ойида БААнинг «Аш-Шабоб» клубига қарши плей-офф ўйинида ўйнаган бўлиб, шундан кейин соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб «йўқолиб қолганди».

    92-дақиқада Алишер Саноев ўз жарима майдончаси ичида рақибини қўполлик билан тўхтатди. Белгиланган пенальтини Муртазо Табризий аниқ амалга ошириб, якуний натижани ўрнатди.

    «Зоб Оҳан»га қарши беллашувнинг 63-дақиқасида «Бунёдкор»нинг молдовалик легионери Вадим Чемиртан қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан эртароқ тарк этди. Қайд этиш керак, бир тур аввал Акром Комилов шундай ишга қўл уриб, «Бунёдкор»ни қийин аҳволда қолдирганди.

    Мазкур беллашувда, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов иштирок этмади. «Олмалиқ» клубига қарши ўйинда ҳам у захирадан майдонга тушган бўлиб, Сергей Лушчан буни терма жамоа мураббийларининг маслаҳати билан изоҳлаганди.

    3-турдан кейин «Бунёдкор» гуруҳда 0 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Бу билан клуб навбатдаги босқичга чиқиш имкониятини деярли йўқотди ва имкониятларини кескин камайтирди. Қайд этиш керак, клуб ташкил топганидан буён халқаро майдонда кетма-кет уч ўйинни бой бермаганди. Сергей Лушчан бошқарувида «қалдирғочлар» мана шундай антирекорд ўрнатди.

    Маълумот учун, Лушчан тарихда илк бор «Бунёдкор»ни гуруҳ босқичидан олиб чиқа олмаган мураббий ҳисобланади. У бу ишни бир эмас, икки бор — 2015 ва 2016 йилги мавсумларда такрорлаган. Айни вақтда учинчи муваффақиятсизликка анча яқин турибди.

    Осиё Чемпионлар лигаси «С» гуруҳи. 3-тур 13 март, душанба

    «Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Зоб Оҳан» (Эрон) 0:2

    Гол: Бенгтсон, 54 (0:1). Муртазо Табризий, 90+3-пен (0:2).Четлатиш: Вадим Чемиртан, 63 (Б).

    «Бунёдкор»: Мурод Зухуров — Хуршид Ғиёсов, Душан Мичич, Рустам Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Нурилло Тўхтасинов (Алишер Саноев, 70), Жавлон Иброҳимов, Отабек Шукуров (Жавоҳир Эсонқулов, 52), Достон Ҳамдамов, Шаҳзод Нурматов (Сардор Азимов, 75), Вадим Чемиртан.

    13.03.2017, 20:08   Изоҳ (0)   8660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NBA’нинг «пакана» баскетболчиси бўйи 2 метрдан ошиқ рақиби оёқлари орасидан ўтиб кетди (видео)

    27.02.2017, 19:18

    Кучли бешлик. «Бавария» қўшимча дақиқалар эвазига бир очколи бўлди, «Ювентус»дан йирик ҳисобдаги ғалаба, «Монако» очко йўқотди, Балотелли эса эски ҳунарини бошлади...

    19.02.2017, 17:38

    Ла Лига. «Реал»дан ғалаба, Кевин Гамейродан 5 дақиқа ичида хет-трик, «Севилья» эса 2-ўринга кўтарилиб олди

    19.02.2017, 08:08

    Англия кубоги. «Челси» кейинги босқичда, «Лестер»дан навбатдаги мағлубият, «Манчестер Сити» қуйи лига клубини мағлуб эта олмади

    19.02.2017, 07:01

    Европа Лигаси. Пайшанба кунлари майдонга тушишни ёқтирмайдиган футболдаги «Индиана Жонс», майдондаги ака-ука Погбалар, қизалоққа бағишланган хет-трик

    17.02.2017, 19:24

    Ўзбекистонда бешкураш федерацияси ташкил этилди

    13.02.2017, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.