Буюк Британия Молия вазирлиги агар Лондон Европа Иттифоқидан чиқишда кескин чораларни қўллашга мажбур бўлса, мамлакатда кучли иқтисодий фалажлик юзага келишини башорат қилди. Бу ҳақда вазирликнинг эълон қилинмаган ҳисоботида қайд этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бирлашган қироллик ягона Европа бозорига Покистон, Руанда ёки Яманга нисбатан камроқ кириш имконига эга бўлади.Лондон Европа Иттифоқи билан янги келишувга эриша олмаса, Brexit оғир кечиши мумкин, бундай вазиятда мамлакат Европа Иттифоқи аъзолари билан иқтисодий ва савдо муносабатларини Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) нормаларига асосан олиб боради. Мазкур нормалар Буюк Британияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларнинг 80 фоизига таъсир қилади.Буюк Британия Молия вазирлиги ҳисоботи
Жумладан, БСТ нормаларига мувофиқ, Буюк Британия Евроиттифоққа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янги тариф бўйича ўртача 14,4 фоизда, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган маҳсулотларни эса 4,3 фоизда экспорт қилади. Бундай тариф Британиянинг айрим компаниялари рақобатбардошлигига зарар етказади.
Ҳисоботда таъкидланишича, ташқи савдода мамлакат учун мақбул шароитларга қайтиш учун йиллар керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Британия ҳукумати Brexit жараёнининг айнан қачон бошланишини ҳозирча маълум қилмади. Фақатгина март ойининг охирига қадар бошланишини қайд этди.
Изоҳ (0)